Кимларга хафсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

Бу қизиқ

−

image

Ўзбекистонда автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи ва олд ўриндиқда ўтирган йўловчининг хавфсизлик камарини тақиши мажбурий этиб белгиланган. Фақат айрим ҳолатлардагина истисно тариқаси хавфсизлик камарини тақмасликка қуйидаги шахсларга рухсат берилади. 

•    автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

•    транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

•    ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

•    орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

•    аҳоли пунктларида ҳаракатланишда – йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

•    аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар