Кимлардан пенсия ёшига етганида ортиқча ҳужжат талаб этилмайди?
Жамият
−
25 Май 2019
51832015 йилда синов тариқасида архив идораларидан маълумот олишидаги муаммоларга чек қўйиш, табиий офат ва бошқа ҳолатлар натижасида ҳужжатлар йўқолиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда фуқаролар иш ҳақларининг индивидуал ҳисобини юритиш тизимини жорий қилган эди. Бу тизим 2016 йилдан бошлаб мамлакат миқёсида амал қила бошлади.
Эндиликда иш ҳақи тўғрисида архив маълумотлари мавжуд бўлмаганда иш ҳақи миқдорини 2005 йилдан кейинги давр учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига тўланган бадаллар асосида олиш имконияти яратилди. Янги тартибга кўра, 2005 йилдан кейинги даврда иш фаолиятини бошлаган фуқаролар пенсия ёшига етганида улардан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.
Шунингдек, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали тўланадиган нафақаларни давлат хизматлари марказлари орқали тайинлаш бўйича меъёрий ҳужжат ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Ушбу тизимни самарали йўлга қўйиш учун барча манфаатдор вазирлик ва идораларда ахборот тизими талабга жавоб бериши шарт. Ҳозирда ФҲДЁ билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилганлиги сабабли, бола туғилганида суюнчи ва дафн маросими учун нафақаларни давлат хизматлари марказлари орқали тайинлаш бўйича барча техник ва технологик имкониятлар мавжуд.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь