Кимларда саратон касаллигига чалиниш хавфи юқори?!
Саломатлик
−
20 Май 2021
25735Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, саратон билан касалланиш йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Дунёда бир миллионга яқин саратон касаллиги мавжуд.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги онкологи маълумотларига кўра , саратон ёши 65 ёшдан ошганларда, чекувчиларда, семизликда ва одам папилломавируси билан касалланганларда кўпроқ кузатилади.
“65 ёшдан ошган одамларда саратон касаллиги хавфи сезиларли даражада ошиб боради. Одам паппилома вирусига чалинган аёллар ва эркакларда ҳам саратон ривожланиш эҳтимоли жуда катта. Чекиш ва семириш ҳам саратонинг асосий сабабларидан биридир. Ушбу касалликка чалиниш эҳтимоли ва ўлим кўрсаткичлари аёлларга нисбатан эркакларда юқорироқ хавфга эга”, дейди Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош онкологи Андрей Каприн.
Бошқа хавфли ўсмалар каби саратон ҳам, одатда, ўзи ўрнашган жойдаги тўқимани емириши, ретсидив, метастаз бериш ва организимнинг уммумий ҳолатига таъсир кўрсатиши, кахекция (қоқ суяк бўлиб озиб кетиш) билан хавфсиз ўсмалардан фарқ қилади.
Бугунги кунга келиб касалликнинг 10 та тури кўп учрайди. Шулардан 8 таси одам аъзоларини, 2 таси қон ва лимфа аъзолар тизимини шикастлайди.
Кўкрак бези саратони , буйрак саратони, тўғри ичак ўсимтаси, лимфома, ўпка сартони , простате бези ўсимтаси, қалқонсимон без ўсмаси, лейкоз-оқ қон ва сийдик пуфаги ўсимтаси шунингдек тери саратони касалликнинг энг кенг тарқалган кўринишлари ҳисобланади.
Эркакларда кўпроқ меъда, бронхлар, тери, пастки лаб, оғиз бўшлиғИ, ҳалқум, ўпка ва таносил аъзолари саратони учрайди. Аёлларда эса бачадон, овқат ҳазм қилиш аъзолари, сут безлари ва тери саратони кузартилади.
Тери саратони, одатда, кексаларда (50-70 ёшли эркак ва аёлларда ) кузатилиб, кўпинча юзда бурун қанотларида, қовоқ, оғиз бурчакларида, баъзан, терининг куйган ва жароҳатланган жойида ва айрим туғма, турли жароҳатлар ўрнида пайдо бўлиш ҳолатлари кузатилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг аниқлашича, саратон алоҳида вируслар фаолияти, шунингдек, турли физик, кимёвий ва биологик омиллар, кансерогин моддалар, радиоактив нурлар таъсирида вужудга келиши ҳам мумкин.
Саратон бошланётганда, у тананинг қайси қисмида ривожланишидан қаътий назар, қаттиқ оғриқ бермайди.
Шу сабабли, бемор шифокорга кўп ҳолларда кеч мурожаат қилади, натижада касаллик бир қанча ривожланиш босқичидан ўтган бўлади.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси