Кимлар шифохонада дори воситалари билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга?
Бу қизиқ 11 Июнь 13:57 1706
image

Бирор касалликка йўлиқиб шифохонага тушиб қолган инсонлар даволаниши учун дори воситалари зарур бўлади.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинишича, қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:

•    онкологик касалликларга чалинганлар;
•    сил касаллигига чалинганлар;
•    мохов касаллигига чалинганлар;
•    эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
•    руҳий касалликларга чалинганлар;
•    ОИВ касаллигини юқтирганлар;
•    юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
•    ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

•    1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
•    1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
•    Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
•    байналмилалчи жангчилар;
•    ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 4.1