Кимёгар олим академик Нусрат Парпиев вафот этди

Жамият

image

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, “Комплекс  бирикмалар кимёси” илмий мактаби асосчиси, Халқаро олий мактаб академияси академиги, Ўзбекистон Миллий университети профессори, кимё фанлари доктори Нусрат Ағзамович Парпиев 90 ёшида вафот этди.
    
Кимёгар олим Нусрат Парпиев 1931 йилда Тошкентда таваллуд топган. У Ўрта Осиё университетини тугатган (1953). Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институтида лаборатория мудири (1964—76), директор муовини (1965 — 76), Ўрта Осиё нефтни қайта ишлаш саноати илмий тадқиқот институти директори (1976—77) бўлиб ишлаган.

Шунингдек, олим бир қатор илм даргоҳларида раҳбар бўлиб ишлаган: Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти ректори (1977—89), Тошкент Давлат университетида проректор (1992—94), кафедра мудири (1989 —94), Тошкент Кимё-технология институти ректори (1994—2001), Ўзбекистон Фанлар академияси кимё-технология бўлими раиси (1994-2000), 2002 йилдан ЎзМУ анорганик кимё кафедраси мудири.

Олимнинг aсосий илмий ишлари координацион бирикмалар кимёсига оид. Нусрат Парпиев раҳбарлигида рангли ва нодир металларнинг таркибида азот, кислород ва олтингу-гурт бўлган органик моддалар билан комплекс бирикмалар ҳосил қилишининг илмий асослари ўрганилган, металлар ва уларнинг бирикмаларини ўта соф ҳолда ажратиб олиш усуллари, молибден, рений, волфрам ва симобни аниқлаш ҳамда соф молибден олишнинг термик усули ишлаб чиқилган. Гидразонлар, гидроксам кислоталари ҳосилалари асосида 200 дан ортик, янги координацион бирикмалар синтез қилинган. Илк бор палладий ва кобалт бирикмаларининг шишга карши фаол таъсир этиши аникланган.

Нусрат Парпиев 1995 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, 1976 кимё фанлари доктори, 1981 профессор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг