Кимдир эмланишни рад этса, ҳеч ким уни оёқ-қўлини боғлаб, вакцина қилмайди — Русланбек Давлетов

Жамият 6661
image

Коронавирусга қарши вакцинани олишдан бош тортган фуқаролар ишга қабул қилинмайди. Бу ҳақда бугун, 31 июль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Aдлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди. 

“Кимдир вакцина олишни рад этадиган бўлса, ҳеч ким уни оёқ-қўлини боғлаб, вакцина қилмайди. Қонунчиликда мажбурий шифохонага олиб келиб даволатиш фақат алкоголь, гиёҳвандлик, сил билан касалланган ҳолатлардагина кузатилиши кўрсатилган. Коронавирусга қарши вакцинани олишдан бош тортган фуқаролар 113-моддага мувофиқ ишга қабул қилинмайди. Давлат коронавирусга қарши ҳеч кимни орқасидан югуриб, уйига милиция юбориб вирусга қарши вакцина олишга мажбурламайди”, дейди Aдлия вазири.

Ижтимоий тармоқларда кадрлар вакцина олмагани учун ишдан ҳайдалаётгани ҳақида баъзи хабарлар тарқалмоқда. Русланбек Давлетовнинг таъкидлашича, Меҳнат кодексининг 100-моддасига мувофиқ бу нарса ходимни ишдан ҳайдашга асос бўла олмайди. Раҳбар фақат вакцина олмаган ходимни вақтинчага ишдан четлаштириши мумкин. Бу вақтда ходимга ойлик тўланмайди. 

“Мажбурий эмлаш – бу инсон ҳуқуқларини чеклаш эмас.Ҳеч қачон 100 фоиз аҳоли илм-фаннинг ютуғини тўғри қабул қилмайди. Давлат ўзининг сиёсатини юритяпти, илмни ютуғини инобатга оляпти”, дейди Русланбек Давлетов.

Аввалроқ, Ўзбекистонда айрим тоифаларнинг эмланишини мажбурийиш қилишни кўзда тутувчи қонун Сенат томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 229
Рейтинг: 3
t
×