Ким Ё Чжон Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракетани учириши мумкинлигига шама қилди
Олам
−
20 Декабрь 2022
3450Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян яқин орада қитъалараро баллистик ракетани узоқ масофага синовдан ўтказиши мумкинлигига ишора қилди. Унинг баёноти бугун, 20 декабрь куни Корея марказий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Шубҳасиз, улар (Ғарб давлатлари) бизнинг стратегик қуролларимиз имкониятларини тасдиқлаши учун вертикал учирма эмас, балки нормал бурчак остида учириш керак, деган далиллар билан танқид қилмоқда. Буни қачон амалга оширишимизни тез орада кўрасиз ва тушунасиз”, дейди Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чжон.
18 ноябрь куни Шимолий Корея “Хвасон-17” қитъалараро ракетасини тик траектория бўйлаб учирди. У тахминан 1 минг км масофани босиб ўтди ва максимал 6 минг км баландликка кўтарилди. Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, анъанавий траектория бўйича учирилганда бундай ракета 15 минг км дан ортиқ масофани босиб ўтиб, АҚШнинг континентал қисмига етиб бориши мумкин.
Пхеньян мунтазам равишда ўрта ва узоқ масофали баллистик ракеталарни синовдан ўтказади, уларни шундай тик траектория бўйлаб Япония денгизига уради ва жуда камдан-кам ҳолларда уларни Япония ҳудуди орқали Тинч океани томон юборади.
Бир қатор экспертлар Пхеньянда парвознинг якуний босқичида атмосферага қайта кириши вақтида жанговар каллакни юқори ҳарорат ва босимдан ушлаб туриш технологияси аллақачон мавжуд, деган тахминларни айтиб ўтишган. Ракеталарни узоқ масофага учирилиши билан КХДР ушбу технологиянинг мавжудлигини намойиш этиш ниятида.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси