Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяга таҳдид қилди

Олам

image

Шимолий Корея етакчисининг синглиси, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари Ким Ё Чжон Пхеньян Жанубий Корея ҳукумати агар коронавируснинг Шимолий Кореяга кириб келишини қўзғатса, қўшниларини йўқ қилишини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Агар душман вируснинг республикамизга кириб келишини қўзғатувчи хавфли ҳаракатларни давом эттирса, биз бунга нафақат вирусни йўқ қилиш, балки Жанубий Корея расмийларини ҳам йўқ қилиш билан жавоб берамиз”, деган Ким Ё Чжон.

Қайд этиш керакки, кеча, 10 август куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда коронавирус устидан ғалаба қозонганини “тантанали равишда эълон қилди”.

Май ойида у КХДРда коронавирус туфайли “тўсатдан” фавқулодда вазият юзага келганини айтиб, ҳукуматга касаллик тарқалишини тўхтатиш учун қўлидан келган барча ишни қилишни буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

538

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made