Ким Чен Иннинг акасини ўлдиришда гумонланган вьетнамлик аёл Малайзияда озод этилди
Олам
−
03 Май 2019
4609Дастлаб аёл қотиллик иши бўйича айблананиб, ҳибсга олинган эди. Натижада у уч йилу тўрт ойга озодликдан маҳрум этилган эди. У қамоқхонада ҳибсда сақланаётган эди. Март ойида яна бир гумондор, 26 ёшли Индонезия фуқароси Сити Айсиа суд залидан озод этилган эди.
Ким Чен Нам 2017 йил 13 февралда Куала-Лумпур аэропортида ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохона йўлида вафот этган. У ўлими олдидан аеропорт ходимларига мурожаат қилиб бегона аёл юзига номаълум суюқлик сепганини айтишга улгурган эди.
Маълум бўлишича, Ким Чен Намнинг ўлими Малайзияда ишлаб чиқилгани гумон қилинган асаб тизимини фалажловчи VX Nerve Agent кимёвий суюқлик орқали амалга оширилган. Инсон ўлими учун ушбу кимёвий модданинг 10 миллиграмми етарли.
Малайзия Соғлиқни сақлаш вазирининг маълумотига кўра заҳарли модда юрак, нафас ва бошқа органларга кучли таъсир этиши натижасида ўлимни келтириб чиқаради.
LiveБарчаси