Ким Чен Ин комада – ОАВ

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин комага тушган. Бу ҳақда жанубий кореялик дипломат Чанг Сон Мин маълум қилди, деб хабар бермоқда “Daily Mail”.

Дипломат Жанубий Кореянинг марҳум Президенти Ким Дэ Чжуннинг ёрдамчиси бўлган. У КХДР ҳукумати ўз етакчисининг аҳволи оғирлашганини сир сақлаётганини таъкидламоқда.

“Мен у комада деб ўйлайман, аммо ўлмаган”, деган Чанг Сон Мин. У шунингдек, Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон акасининг бир қисм ваколатларини олиши мумкинлигини қўшимча қилган. Аммо гап тўлиқ ворислик ҳақида кетмаяпти.

Аввалроқ, “Yonhap” агентлиги Ким Чен Ин ўз ваколатларининг бир қисмини синглиси Ким Ё Чжонга бериш ниятида эканини маълум қилганди. У ҳозирда мамлакатининг АҚШ ва Жанубий Корея билан муносабатларига жавобгар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин КХДР

Баҳолаганлар

1193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made