Ким Чен Ин комада эмаслиги маълум бўлди. У коронавирус масаласида йиғилиш ўтказди
Олам
−
26 Август 2020
6290Жорий ҳафта бошида яна Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг саломатлиги билан боғлиқ миш-мишлар тарқалиб, у комада ётгани хабар қилинган эди. Расмий маълумотларга қараганда, Ким Чен Иннинг соғлиги жойида ва у Корея меҳнат партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюросида коронавирус тарқалиши ва тўфон оқибатларига қарши кураш масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказган.
Йиғилишда 26-27 август кунлари Шимолий Кореянинг қирғоқларига ёпирилиши кутилаётган тўфон ва ундан зарарланишнинг олдини олиш учун фавқулодда чоралар белгилаш масаласи кўриб чиқилган.
Учрашув иштирокчилари ҳудудлар аҳолисини табиий офатлардан ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига етиши мумкин бўлган зарарни камайтиришга алоҳида эътибор қаратишлари белгиланган.
Йиғилишда шунингдек коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши туриш учун жорий қилинган "карантин чораларининг баъзи камчиликлари" муҳокама қилинган. Ушбу камчиликларга қарши курашиш ва инфекция касаллик тарқалишидан ҳимояланишни кучайтириш учун Сиёсий бюро бир қатор қарорлар қабул қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15