Ким Чен Ин КХДРда жанубий кореялик амалдор шафқатсизларча ўлдирилгани учун узр сўради
Олам
−
25 Сентябрь 2020
10676Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин Сариқ денгизда ўлдирилган Жанубий Корея фуқаросининг ўлимидан афсусда эканини билдириб, қўшни мамлакат халқидан кечирим сўради.
Жанубий Корея разведка хизмати Су Хо Оннинг маълум қилишича, расмий Пхеньян Сеулни Ким Чен Ин мазкур ҳодисадан “чуқур қайғуда” эканини билдирган. КХДР денгиз сувларида ўлган жанублик амалдор бўлган.
Шунингдек, КХДР амалдорнинг ўлими билан боғлиқ суриштирув ҳам ўтказган. Пхеньяннинг маълум қилишича, Шимолий Корея аскарлари КХДР сувларидаги амалдорга қарта 10 мартага яқин ўқ узган. Отишмадан кейин асакарлар амалдор бўлган сузувчи воситани ёқиб юборишган. Шу билан бирга Пхеньян ҳарбийлар денгиз чегарасини муҳофаза қилиш бўйича регламентга амал қилганини таъкидлаган.
Су Хо Он Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Ин шахсий хат алмашганини ҳам қўшимча қилди.
“Yonhap” агентлиги берган маълумотга кўра, Жанубий Корея Денгиз ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими КХДРнинг территориал сувларида қасддан ўлдирилган. Расмий Сеул Пхеньян томонидан амалга оширилган бу каби “шафқатсизлик акти” бўйича тушунтириш сўраган ва айбдорлар жазоланишини талаб қилган.
Сеулнинг маълумотларига кўра, 47 ёшли амалдор 21 сентябрь куни Ёнпхёндо ороли яқинида инспекция ўтказаётган катер бортидан йўқолиб қолган. Тахминларга кўра, у КХДРга қочишга уриниб, мамлакат территориал сувлар орқали сузиб кетган. 22 сентябрь куни кечаси Шимолий Корея патрули уни пайқаб қолиб, отиб ташлаган. Шундан сўнг олий қўмондонлик буйруғи билан марҳум танаси оролда ёқиб юборилган.