Ким Чен Ин КХДР раҳбариятида жиддий ўзгариш қилди
Олам
−
14 Август 2020
11972Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин Корея ишчи партияси марказий қўмитаси сиёий бюроси йиғилишида 59 ёшли Ким Док Хунни мамлакатнинг янги Бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.
Ким Док Хун бу лавозимда Ким Чжэ Рён ўрнни эгаллади. Чжэ Рён бу лавозимда 2019 ил апрелидан бери ишлаб келаётганди. Янги Бош вазир Корея ишчи партияси марказий қўмитаси сиёий бюроси президиуми аъзоси этиб ҳам сайланган.
Аввалроқ, Ким Док Хун парламентнинг бюджет бўйича қўмитаси раҳбари лавозимига тайинланганди. У шунингдек, КИП МҚ раисининг ўринбосари ҳам бўлди.
LiveБарчаси