Ким Чен Ин КХДР иқтисодидаги режалар барбод бўлганини эълон қилди

Олам 7378
image

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин мамлакатни ривожлантиришнинг беш йиллик режаси деярли барча жабҳаларда барбод бўлганини эълон қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея раҳбари Корея Ишчилар партиясининг қурултойи вақтида айтиб ўтган.

"Беш йиллик иқтисодий ривожланиш стратегиясининг муддати ўтган йили тугаган эди, аммо аксарият соҳалардаги натижалар мақсадларимизга мутлақо мос келмади", деган Ким Чен Ин. 

Шу билан бирга, у ўтган беш йилни мамлакат учун "мисли кўрилмаган" ва "энг ёмон" деб атаган.

"Ҳозир дуч келаётган кўплаб муаммоларни энг хавфсиз ва тезкор тарзда ҳал қилиш – бу ўз кучимизга таяниш қобилиятини кучайтириш учун барча имкониятларни ишга солишдир", деган КХДР раҳбари. 

Таъкидланишича, келгуси беш йиллик иқтисодий ривожланиш режаси Шимолий Корея Меҳнат партиясининг Конгрессида қабул қилинади.

Шунингдек, қурултойда Ким Чен Ин "миллий бирлашиш, ташқи алоқаларни ривожлантириш ва партия ишини кучайтиришга" қаратилган "стратегик ва тактик сиёсат" бўйича таклифлар билан чиқади. 

Маълумот учун, қурултой кеча, 5 январь куни бошланган, унинг неча кун давом этиши ҳақида айтилмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 385
Рейтинг: 3
t
×