Ким Чен Ин Дональд Трамп билан учрашувга зирҳланган поездда йўл олди

Олам 4466
image

Аввалроқ, жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин Ханойда учрашиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 23 февраль куни КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун Пхеньяндан Вьетнам пойтахти Ханойга поездда жўнаб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Ким Чен Ин ўзининг зирҳланган поездида Ханойга йўл олди. Вьетнам пойтахтигача КХДР раҳбари Хитой орқали бориши кутиляпти”, дейилади хабарда.

ОАВ маълумотига кўра, Ким Чен Иннинг поезди Хитойнинг Даньдун станциясига бориб, у ердан жанубга йўл олади. КХДР пойтахтидан Ханойгача темир йўл 4,5 минг км.дан ортиқ масофани босиб ўтиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва КХДР давлат раҳбарларининг биринчи тарихий учрашуви ўтган йилнинг 12 июнь куни Сингапурда бўлганди. Саммит якунида Дональд Трамп ва Ким Чен Ин қўшма ҳужжат имзолаган. Унга кўра, расмий Вашингтон хавфсизликни кафолатлаши эвазига КХДР тўла денуклеаризация ўтказиш мажбуриятини олганди.
 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×