Ким Чен Ин армиясининг урушга тайёргарлигини кучайтиришни буюрди
Олам
−
10 Август 2023
6370Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат Меҳнат партияси Марказий ҳарбий қўмитасининг сўнгги йиғилишида Корея ярим оролида мураккаб ҳарбий-сиёсий вазиятни инобатга олган ҳолда армиянинг урушга тайёргарлик даражасини оширишни буюрди. Бу ҳақда мамлакат марказий ахборот агентлиги хабар берди.
“ХДП Марказий ҳарбий қўмитаси (МҲК) Корея яриморолида юзага келган жиддий ҳарбий-сиёсий вазиятга жавобан армияни урушга янада изчил тайёрлаш бўйича энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Ўртоқ Ким Чен Ин Корея яриморолидаги ишларнинг бугунги ҳолатини чуқур сарҳисоб қилди ва таҳлил қилди. Армиянинг урушга тайёргарлигини янада тезлаштириш бўйича нутқ сўзлади”, дейилади агентлик хабарида.
Айтилишича, КХДР етакчиси урушни тўхтатиш учун мўлжалланган кучли зарба берувчи қуролларни кўпайтириш, шунингдек, бундай қуролларни барча бўлинмалар, жанговар тузилмаларда тезкор жойлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини билдирган.
Бундан ташқари, Ким Чен Ин мамлакатнинг бутун ҳарбий-саноат мажмуасини модернизация қилувчи армиянинг тезкор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда барча турдаги қуролларни оммавий ишлаб чиқариш бўйича ишларни ривожлантириш кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 июль куни Шимолий Корея пойтахти Пхенянда ҳарбий парад бўлиб ўтганди. Унда мамлакатнинг энг сўнгги ҳарбий ва разведкачи дронлари, қитъалараро баллистик ракеталари намойиш этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь