Ким Чен Ин амалдорларни аҳоли шароитларини яхшилашга чақирди
Олам
−
11 Октябрь 2021
6803Корея Халқ Демократик Республикаси ҳукумати фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилашни устувор вазифаларидан бирига айлантириши керак. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ҳукмрон Корея Меҳнат партияси ташкил этилганининг 76 йиллиги муносабати билан қилган чиқишида гапирган.
Ким Чен Инга кўра, партия амалдорлари ўзларининг хатти-ҳаракатлари одамларнинг манфаатларини бузмаслиги ва уларга ноқулайлик туғдирмаслигини ҳар доим инобатга олиши керак.
“Партия январь ойида бўлиб ўтган партия қурултойида белгиланган миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг беш йиллик режасини самарали тарғиб этишга қатъий қарор қилди”, деган давлат раҳбари.
У ўз нутқида сўнгги ўн йил ичида партия қурилишининг асосий босқичлари ҳақида ҳам гапирган. Ким Чен Ин КХДРнинг Жанубий Корея ва АҚШ билан муносабатлари ҳақида сўз очмаган.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин 2011 йил охирида ҳокимият тепасига келганидан бери биринчи марта Корея Меҳнат партияси ташкил топган кун муносабати билан маъруза қилган.
Маълумот ўрнида, кеча, 10 октябрь куни мамлакатда ҳукмрон партия ташкил этилганига 76 йил тўлгани ҳарбий парад ва бошқа куч намойишисиз нишонланган. Газеталарда партия ва Ким Чен Иннинг мамлакат ҳамда халқ олдидаги хизматларига бағишланган бир қанча мақолалар чоп этилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни Жанубий Корея ва Корея Халқ Демократик Республикаси ўртасида алоқа каналлари тикланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь