Килиан Мбаппе “Реал Мадрид”га ўтишига ишонмоқда

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ футбол клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг “Реал Мадрид”га ўтиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганига анча вақт бўлди. Испанияда бўлиб ўтган "Реал Мадрид" ва ПСЖ (3-1) учрашувидан сўнг, Килианнинг “лос бланкос” сафига қўшилиш нияти янада жиддийлашган. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

Мбаппе “Қироллик” клубига ўтиш қарори тўғри эканлигига шубҳа қилмайди. Килиан ПСЖнинг “Реал”га қарши ўйини доирасида, икки кун Мадрид шаҳрида бўлди ва у тушундики, бу шаҳар ва унинг футбол клуби билан барча совринларни ютолади. Эндиликда француз футболчиси ҳамда унинг оиласи футболда асосий нарса пул эмаслигини ва Килиан “Реал Мадрид”га ўтиш орқали сайёрамизнинг энг бой футболчисига айланмаса ҳам бахтли бўлишини яхши англамоқда.

Маълумот ўрнида, Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жориий йилнинг ёзида ниҳоясига этади. 23 ёшли футболчи ушбу мавсумда Париж клуби сафида барча турнирлар доирасида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали Килианни 160 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг