Кичик ҳалка йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади – Тошкент ҳокимлиги

Жамият 6227
image

Эртага, 20 ноябрдан бошлаб Тошкентнинг Кичик ҳалка йўли кўчасининг бир қисми икки кун давомида транспортлар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 20 ноябрь куни соат 9:00 дан 22 ноябрь соат 22:00 га қадар Кичик ҳалка йўли кўчасининг Қатортол кўчаси билан кесишмасидан Фарҳод кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғи қисман ёпилади.

Ҳокимлик ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этиб, юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 3.1
t
×