Давлат идораларининг киберхавфсизлик рейтинги эълон қилинди

Жамият

image

2022 йил иккини чораги якуний натижалари бўйича Ахборот ва киберхавфсизлик таъминлангани бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рейтингида Адлия вазирлиги биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан тузилган.

Баҳолаш “Киберхавфсизлик маркази”нинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланган.

Ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (топ 10) ташкилотлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 97,3 балл;

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - 97 балл;

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси – 95,2 балл;

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси – 95,1 балл;

5. “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки – 95,1 балл;

6. Фарғона вилояти хокимлиги – 94,6 балл;

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги – 92,6 балл;

8. Навоий кон-металлургия комбинати – 92,3 балл;

9. Тошкент шаҳар хокимлиги – 91,9 балл;

10. Наманган вилояти хокимлиги – 91,7 балл.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ-4751-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги №373-сонли қарорларида идораларнинг ахборот ва киберхавфсизлик бўйича рейтингини тузиб бориш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг