ХЖФ Россия Журналистлар уюшмасини аъзоликдан чиқариб юборди
Олам
−
22 Февраль 2023
5760Халқаро Журналистлар Федерацияси (ХЖФ) раҳбарияти Россия Журналистлар уюшмасининг Федерацияга аъзолигини тўхтатди. Бу ҳақда Уюшма раиси Владимир Соловьев маълум қилди.
“ХЖФ Бош котиби Энтони Белланжер менга ХЖФ аъзолиги тўхтатилганлиги ҳақида хабар берувчи хат юборди”, дейди у.
Аввалроқ Халқаро Журналистлар Федерацияси 22 февраль куни Россия Журналистлар уюшмаси аъзолигини тўхтатиб қўйиш масаласи кўриб чиқилишини эълон қилган эди. Брюсселда тарқатилган ХЖФ баёнотида таъкидланишича, Россия Журналистлари уюшмаси Россия Федерацияси куч билан эгаллаб олган ҳудудларда тўртта бўлим ташкил этгандан сўнг, ХЖФ ижроия қўмитаси "бир овоздан ушбу қарорни қораловчи ва ХЖФ Низомининг 16-моддасини кучга киритувчи таклифни қабул қилди. Унга кўра, қарор аъзо ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва якунда чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь