Хўжайлида ЙПХ ходими ҳайдовчига қўл кўтардими? Ҳолатга изоҳ берилди

Жамият 9255
image
-

Ижтимоий тармоқларда “Қорақалпоғистонда ҳайдовчига қўл кўтарадиган ЙПХ ходими” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолатга Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 май куни соат 11:15 ларда  Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Нукус гузари кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори А.Е. томонидан ҳайдовчи Т.Б. бошқарувида бўлган ISUZU русумли транспорт воситаси пиёдага йўл бермагани учун тўхтатилган ва унга қоидабузарлик бўйича тушунтириш берилган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи қоидабузарликни тан олмай қўл телефонига тасвирга олишни бошлаган вақтда, ўзини “ҳайдовчининг отасиман”, деб таништирган фуқаро инспекторга автомобилнинг ҳужжатларини олиб бериб, қоғоз баённомага расмийлаштиришни сўраган.

Баённома расмийлаштирилганидан сўнг ҳайдовчи имзо қуйишдан бош тортган ва ЙПХ инспектори билан ҳайдовчи ўртасида низоли вазият келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 3
t
×