Хўжакенттепа ёдгорлиги ҳудудида “дача” қурилаётгани бўйича ҳужжатлар прокуратурага юборилди

Жамият

image

Бўстонлиқ тумани “Хўжакенттепа шаҳристони” археология ёдгорлиги ҳудудида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётгани, бу ерда дача қурилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалган эди.  Маданий мерос агентлиги ушбу мурожаат юзасидан изоҳ берди. 

Қайд этилишича, Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” МФЙда жойлашган “Хўжакенттепа шаҳристони” археология ёдгорлиги IX-XII асрларга оид бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори билан миллий рўйхатдан жой олган.  

Шунингдек мазкур объект моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти сифатида давлат кадастрига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.  

Жорий йилнинг 1 апрель санасида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси вакиллари томонидан мазкур археология ёдгорлиги ҳудудида тегишли рухсатномасиз қурилиш ишлари амалга оширилаётгани ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорнинг 5-иловаси талаблари бузилгани аниқланган.  

Ҳолат юзасидан бошқарма мутахассислари томонидан шу куннинг ўзида далолатнома расмийлаштирилиб, тадбиркорга қурилиш ишларини тўхтатиш ҳақида кўрсатма ва огоҳлантириш хатлари берилган.  

Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилган. Бугунги кунда Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан терговолди ҳаракатлари амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хўжакенттепа

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар