Хутийлар Саудия Арабистонидаги нефть иншоотларига ҳужум қилди

Олам

image

Саудия Арабистонидаги бир неча нефть иншоотлари хутий исёнчилар томонидан ҳужумга учради. “Bloomberg” бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлигига асосланиб хабар бермоқда.

Денгиздан қилинган ҳужум Форс кўрфази соҳилидаги Рас-Таннура портидаги экспорт терминалида нефтни сақлаш учун махсус идишга йўналтирилган . Бу дунёдаги энг ҳимояланган нефть иншооти ҳисобланади.

Саудия Арабистони Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, терминалга учувчисиз ҳаво воситалари ҳужум қилган. Бундан ташқари, “Saudi Aramco” миллий нефть компанияси ходимлари яшайдиган турар-жой мажмуаси яқинига ракетанинг бир қисми қулаб тушган.

Вазирлик вакилининг айтишича, иккала ҳужум оқибатида ҳам ҳеч ким жабр кўрмаган ва мамлакатнинг нефть инфратузилмасига ҳеч қандай зарар етказилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг