Хушхабар: Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш даражаси илк бор 94 фоизга чиқди

Жамият

image

Бугун, 5 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 нафар ошди ва жами беморлар 43 293  нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•  84 нафари Тошкент шаҳрида; 
•  26 нафари Тошкент вилоятида; 
•  13 нафар Самарқанд вилоятида; 
•  1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 64 ёшли A.К. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 54 ёшли Ф.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 218 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Aндижон вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 342 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 40 774 (+342) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар дарддан фориғ бўлиб, мамлакатда пандемия бошлангандан буён биринчи бор соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатда 2 176 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

501

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг