Хушхабар! Умра зиёрати учун 1 февралдан бошлаб ҳар куни рейслар амалга оширилади

Жамият

image

Ўзбекистондан Саудия Арабистонига Умра сафари учун рейслар жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб ҳар куни амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди.

Кеча, 24 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида Умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс амалга оширилишини маълум қилган.

Шунингдек, 10 февралдан ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши ҳам қўшимча қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 январь куни эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made