Хурмони кўп истеъмол қилиш нега хавфли?
Саломатлик
−
05 Март 2021
11847Гастроэнтеролог Никита Харлов хурмо мевасини кўп истеъмол қилиш хавфи ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу меванинг ортиқча истеъмол қилиниши фитобезоар — ёт жисм шаклланишига олиб келиши мумкин. У эса ўткир ичак тутилишини келтириб чиқаради.
Бундай хавф овқатланиш рационида ушбу меванинг кўп миқдорда бўлиши орқали пайдо бўлади.
Бу ҳазм бўлмайдиган толанинг таъсири билан боғлиқ бўлиб, у организм томонидан сўрилмайди, балки ичак орқали ўтади.
Харловнинг таъкидлашича, кекса одамлар ёки таъсирланган ичак синдроми билан оғриган беморлар кўпинча бундай касалликларга дуч келади — ҳар қандай ўсимлик маҳсулотлари безоарларнинг манбаига айланади.
LiveБарчаси