Хўрланган Роналду ёхуд ҳужумчи МЮнинг асосий жамоасига қайтиши учун нима қилиши керак?

Спорт

image

Англия чемпионатининг 12-тури доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда баҳс якунланмасидан стадионни тарк этгани учун учун Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг асосий жамоаси машғулотларидан четлаштирилганди. Роналдунинг асосий жамоага қайтиш масаласини клуб бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳал қилади.

Маълум бўлишича, Тен Хаг ўз принципларига содиқ қолмоқчи. У Роналдуни МЮнинг ротацион ўйинчиси сифатида кўрмоқда. Португалиялик ҳужумчига “қизил иблислар”нинг асосий ўйинчиси сифатида қаралмайди. Шунингдек, бундан кейин Роналдуга асосий таркибдан жой кафолатланмайди, у кейинги ўйинларда захирадан майдонга туширилиши мумкин.

Агар Роналду ушбу шартларга рози бўлса, яна бош жамоа таркибига қайтади. 37 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда МЮнинг 12 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Аввалроқ, Роналдуга МLS клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг