Газ арзонлашди. Кимларга?
Жамият
−
26 Март 2019 14217 1 дақиқа
Аввалроқ, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 1 куб метр газ учун белгиланган тарифни 600 сўмдан 320 сўмгача пасайтириш таклиф қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қонунчиликка мувофиқ, газ таъминоти маиший истеъмолчилар, оилавий корхоналар ҳамда стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга биринчи навбатда етказиб берилади.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналар ҳам юқоридаги тоифага киритилди.
Мазкур истеъмолчиларга газ маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда етказиб берилади.
Маълумот учун, аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ етказиб бериш 2018 йил 16 ноябрдан 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмни ташкил этади.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль