Хушхабар: Ўзбекистон коронавирусдан соғайиш бўйича янги рекордни қайд этди

Жамият 25745
image

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанган беморлар ва ниҳоят 50 мингдан ошди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Бугун, 24 сентябрь куни яна 398 бемор шифохоналарни тарк этди. Ушбу вирусдан соғайган беморларнинг умумий сони 50 230 нафарга етди. 

Бугун айни пайтга қадар:

•    Тошкент шаҳрида 196 нафар,
•    Тошкент вилоятида 106 нафар, 
•    Наманган вилоятида 60 нафар, 
•    Қашқадарё вилоятида 19 нафар, 
•    Фарғона вилоятида 7 нафар, 
•    Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
•    Навоий вилоятида 2 нафар, 
•    Сирдарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 834 (+167) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    152 нафари Тошкент шаҳрида;
•    15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирда мамлакатда 3 158 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 911
Рейтинг: 3
t
×