ХТВдан “ёғли” ваколат олиб қўйилди

Жамият

image

Келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши лозим. Ушбу мақсадлар учун жорий йилнинг ўзида 527 та мактабни қуриш ва реконструкция қилишга 2,5 триллион сўм ажратилди. Бу маблағ янада кўпайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.

"Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Янги қурилаётган ва таъмирланаётган мактаблар ҳам ўқувчилар, ҳам педагоглар учун қулай ва мослашувчан бўлиши керак. Янги қурилаётган мактабларда қуёш панели ва иссиқ сув коллектори, албатта, бўлиши шарт.

Бу ишлар билан энди жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари шуғулланади”, дейди Президент.

Қайд этилишича, бугундан эътиборан Халқ таълими вазирлигининг қурилишга буюртмачи бўлиш ваколати тугатилади.

Йиғилишда мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига бир ой муддатда янги талаблардан келиб чиқиб, “намунавий мактаб” лойиҳаларини тақдимот қилиш топширилди.

"Энди янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилади ва фойдаланишга қабул қилинади", дейди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг