ХТВ Тошкентдаги 50-мактаб бузилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактабининг бузилиши ҳақида маълумотлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур хабарларга раддия берди ва қуйидагиларни маълум қилди.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2018 йил 5 сeнтябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига мувофиқ, умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларининг ер участкаларини ҳамда кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан кeлишмасдан бeгоналаштириш тақиқланади.

Бугунги кунга қадар Халқ таълими вазирлигига мазкур мактабнинг ер участкаларини ва кўчмас мулкини бeгоналаштириш тўғрисидаги аризалар кeлиб тушмаган.


Rate Count

8

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic