Христиан дини тадбирлари сабаб Тошкентда бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан жорий йилнинг 11 май куни Христиан динининг “Ота-оналарни хотирлаш” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан христиан динига мансуб аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳридаги метро станцияларидан ва аҳоли кўп йиғиладиган бекатлардан 1-, 2-, 3-сонли қабристонларгача қатновчи қуйидагича вақтинчалик бир кунлик йўналишлар йўлга қўйилади.

Йўналиш рақами:

  • К-1 (Машинасозлар метроси-1-сонли қабристон (Боткин);
  • К-2 (Олмазор метроси-2-сонли қабристон (Дўмбиробод);
  • К-3/1 (Буюк ипак йўли метроси-3-сонли қабристон (Ўртасарой);
  • К-3/2 (Қўйлиқ деҳқон бозори-3-сонли қабристон (Ўртасарой).

Автобуслар сони:

  • 3 та ISUZU “2-автобус саройи” МЧЖ;
  • 4 та ISUZU “7-автобус саройи” МЧЖ;
  • 4 та МАN “5-автобус саройи” МЧЖ;
  • 4 та MAN “1-автобус саройи” МЧЖ. 

Маълумот учун, мазкур ташкил этилган бир кунлик йўналишлар 7:00 дан 18:00 га қадар ҳаракатини давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг