Хотини ва ўгай қизининг қотили қатл этилди
Олам
−
08 Март 2023
19841Кеча, 7 март куни АҚШнинг Техас штатида бундан қарийб 14 йил олдин собиқ хотини ва унинг олти ёшли қизини ўлдирган жиноятчи қатл қилинди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, 51 ёшли Гари Грин 2009 йил сентябрь ойида 32 ёшли Ловетта Армстедни пичоқлаган ва унинг қизи Жаззман Монтгомерини эса ваннада чўктирган. Шу пайтгача бўлган суд мажлисларида қотилнинг адвокатлари унинг ақлий носоғлом эканини даъво қилиб келган. Бироқ 6 март куни оқловчилар қатлни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай апелляция шикояти билан мурожаат қилмаган.
Расмийларнинг айтишича, мудҳиш ҳодиса марҳум Ловетта Армстед Гринга мактуб ёзиб, у билан ажрашишини билдирган кун содир бўлган. Ғазабланган қотил эса ўз хатида Армстед ва унинг болалари унга қарши фитнада иштирок этганига ишонишини айтган.
“Сиз маҳлуқни кўришни сўраган эдингиз. Мана ўзингиз истаган маҳлуқ. У бугун бешта ҳаётни тугатади”, деб ёзган Грин.
Шундан сўнг Грин Армстедга йигирма мартадан кўпроқ пичоқ санчган, Жаззманни эса ваннага чўктирган. Шунингдек, қотил Армстеднинг 9 ва 12 ёшдаги яна иккита фарзандини ўлдирмоқчи бўлган, аммо улар тирик қолган.
“Биз Гринга ўлиш учун жуда кичик эканимизни ва нима юз берганини ҳеч кимга гапирмаслигимизни айтдик”, дейди воқеага гувоҳ бўлган 9 яшар бола.
Маълумот учун, Гари Грин 2023 йилда Техасда қатл этилган тўртинчи маҳбус саналади. АҚШда эса йил бошидан бери 8 маҳбус қатл қилинган.
LiveБарчаси