Хотин-қизларга ажратилган қўшимча 4 фоизли грант ҳудудлар ўртасида тақсимланди

Жамият

image

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар ва тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизларга махсус тавсиянома берилиб ОТМга қўшимча давлат гранти ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021 ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Хабарда қайт этилишича, хотин-қизлар учун давлат гранти асосида республика бўйича жами 940 та жой ажратилган. Жумладан:

•  Қорақалпоғистон Республикаси – 51 нафар;
•  Aндижон вилояти – 85 нафар;
•  Бухоро вилояти – 53 нафар;
•  Жиззах вилояти – 36 нафар;
•  Қашқадарё вилояти – 88 нафар;
•  Навоий вилояти – 28 нафар;
•  Наманган вилояти – 75 нафар;
•  Самарқанд вилояти – 104 нафар;
•  Сурхондарё вилояти – 71 нафар;
•  Сирдарё вилояти – 49 нафар;
•  Тошкент вилояти – 80 нафар;
•  Фарғона вилояти – 100 нафар;
•  Хоразм вилояти – 50 нафар;
•  Тошкент шаҳар – 70 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йилида хотин-қизлар ушбу танловда иштирокини таъминлаш мақсадида тегишли тавсияномаларни оператив тарзда бериш ваколати Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юклатилган.

2020 йил 20 июлга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати ДТМга тақдим этилади


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг