Хорватиядаги стадионда танкга қарши қурол билан ўт очишди (видео)
Спорт
−
15 Сентябрь 2022
4514Футбол бўйича Хорватия қуйи лигаси вакиллари бўлган "Плитвице" ва "Соколац" жамоалари ўртасидаги учрашувда стадион четидаги мухлислар майдонга гранатомёт ( танкка қарши ишлатувчи қурол) ўқ узишган. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган. Майдон ўқ узган “қаҳрамонлар” эса ҳибсга олинган.
Маълумот учун, хорватиялик футбол “ихлосманди” фойдаланган гранатомёт “Золя” деб номланган. Ундан собиқ Югаславия армиясида серб танкларига қарши қурол сифатида фойдаланилган. "Золя" ўтган асрнинг 70 йилларда ишлаб чиқарилган. У мустаҳкамланган пластмассадан тайёрланган бўлиб, у зирҳли транспорт воситалари ва душман истеҳкомларини бузиш учун мўлжалланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь