Хорватия президенти терма жамоа ўйинини майдонда томоша қилди

Спорт

image

Хорватия Республикаси президенти Koлинда Грабар-Китарович мамлакат миллий терма жамоасининг навбатдаги ўйинини мухлис сифатида майдонда томоша қилди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатди.

Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳамма учун бирдек таниш бўлиб қолган президент хоним Хорватия терма жамоасининг Евро 2020 саралаши доирасидаги Венгрияга қарши сафар ўйинини терма либосини кийган ҳолда, оддий мухлислар жойлашган секторда томоша қилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда Хорватия терма жамоаси Венгрияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хорватия Koлинда Грабар-Китарович

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг