Хорижлик мухлисларсиз Олимпиада: Япония 1,37 млрд доллар йўқотади

Спорт 1502
image

Токиода Олимпия ва Паралимпия ўйинларини чет эллик мухлисларсиз ўтказиш тўғрисидаги қарор туфайли Япония қарийб 150 миллиард иен (1,37 миллиард доллар) йўқотади. Бу ҳақда NHK телеканали “Nomura” тадқиқот институти иқтисодчилари маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Уларнинг маълумотлари коронавирус пандемияси бошланишидан олдин ички бозор ва чет эллик сайёҳларнинг истеъмол қилиш даражасини таҳлил қилишга асосланган. Унга кўра, меҳмонхона ва ресторан бизнеси энг кўп зарар кўради.

Агар Олимпиада ташкилотчилари мусобақа давомида спорт майдонларида япониялик томошабинлар сонини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилса, қўшимча иқтисодий йўқотишлар пайдо бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 март куни Токио Олимпиадаси чет эллик мухлисларсиз ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3
t
×