Хорижий валютанинг Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди
Жамият
−
25 Май 2019
4503Бугунги кунда божхоначилар томонидан божхона чегараларидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимиздан қўшни давлатга ўзининг “TOYOTA RAV4” русумли автотранспорт воситасида чиқиб кетаётган фуқаро К.В. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, фуқаро К.В. ва унинг ёнидаги шериги фуқаро Т.А.нинг эгнидаги кийимлари орасидан божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 16 100 АҚШ доллари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар тарқатди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь