Хорижий валюталар ўзбек сўмига нисбатан қадрсизланди
Жамият
−
26 Июль 2022
18376Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 27 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 6,89 сўмга пасайиб, 10 960,17 сўмни ташкил қилди.
Евро ҳам сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 80,49 сўмга арзонлаб, 11 153,07 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 1,41 сўмга пасайиб, 187,43 сўмни ташкил этди.