Хорижий мамлакатларда биринчи марта “Ўзбекистон ёшлари форуми” бўлиб ўтади

Бизнес 3858
image

“Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” нафақат юртимиз, балки хориждаги ёшларимизни ҳам қамраб олишни мақсад қилган. Форум доирасида Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан Жанубий Корея, Туркия, Германия, Буюк Британия, АҚШ ҳамда Россия Федерациясида айни пайтда таҳсил олаётган, шунингдек, меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар учун турли учрашувлар, давра суҳбатлари, тақдимотлар, байрам тадбирлари уюштиришни режалаштирган.

Ватандош ёшларни ўзаро бирлашган ҳолда, хорижий тажриба самарасида илм-фан, замонавий технологиялар, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа масалаларни ўзаро муҳокама қилишади ва якунда Ўзбекистон ривожи учун амалий таклифлар ишлаб чиқилади. 
Жумладан, 18 декабрь куни Жанубий Кореяда магистратура ва докторантурада таҳсил олаётган ёш тадқиқотчилар илм-фан ҳамда технологиялар соҳасида ғояларини оммалаштиришга қаратилган илмий ишлар тақдимоти ўтказилади. Уч йўналишни ўз ичига қамраб олган тақдимотлар қуйидаги шўъбаларга бўлинади: 

– аниқ фанлар (ахборот технологиялари ва муҳандислик);
– гуманитар фанлар (бизнес, иқтисодиёт ва туризм);
– таълим ва тиббиёт.

Тақдимотда ўз илмий изланишлари билан қатнашашишни истаган ёшлар 12 декабрга қадар ушбу ҳавола орқали ариза тўлдиришлари талаб этилади. Эслатиб ўтамиз, энг яхши илмий иш тақдимотчиси пул мукофоти билан тақдирланади. Форум иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида тадқиқотчиларнинг барча транспорт харажатлари  қоплаб берилади.

Шу куни, яъни 18 декабрда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Ўзбекистон ёшлари форуми — Туркия” ёшлар анжумани ўтказилади. Анжуман қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

– Учинчи Ренессанс (ижтимоий-иқтисодий);
– New Media (ОАВнинг янги йўналишлари);
– Келажак лидерлари (бошқарув);
– Ижодий (китобхонлик ва санъат).

Туркияда таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларимиздан анжуманда иштирок этиш учун 12 декабрга қадар ариза юборишлари сўралади.
Илмий изланишдаги ёшларни бир нуқтага жамлашни ва ўзаро фикр-мулоҳаза алмашини мақсад қилган анжуманда энг энг яхши илмий иш муаллифи ҳамда тақдимотчиси пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Шунингдек, Форум иштирокчиларининг барча транспорт харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади.

18 декабрь куни Буюк Британиядаги ёш ватандошларимиз учун Лондон шаҳрида “Ўзбекистон ёшлари форуми — Буюк Британия” тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда турли мавзуларда музокаралар, давра суҳбатлари, мотивацион учашувлар, викториналар, “Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа тадбир бўлиб ўтади. Форум доирасида ғолиблари Эдинбург ва Кардифф шаҳарларига саёҳат қилиш имкониятиа эа бўладилар. Форум доирасидаги тадбирларда иштирок этишни истаган ёшлар 12 декабрга қадар ҳавола орқали ўтиб, ариза қолдиришлари лозим.

24 декабрь куни Россия Федерациясида таълим ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёшлар учун Москва шаҳрида Форум доирасида маданий-кўнгилочар дастурлар ҳозирланган. Тадбир доирасида викториналар, қизиқарли учрашувлар, илм-фан ва технологияга оид муҳокамалар бўлиб ўтади. Шунингдек, ёшлар ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон ёшлари форуми — 2021” кубоги ўтказилади. Форум доирасидаги тадбирларда иштирок этишни истаган ёшлар 12 декабрга қадар ҳавола орқали ўтиб, ариза қолдиришлари лозим.

Форумда фаол иштирок этган ёшлар қимматбаҳо совға    лар билан тақдирланадилар.

24 декабрь куни ZOOM платформаси орқали “Ўзбекистон ёшлар форуми — Германия” мулоқотлари ташкил этилади. Мулоқотлар давомида бир-биридан қизиқарли лойиҳалар тақдимоти, танловлар, акциялар ўтказилиши мўлжалланган. Онлайн тадбирларда иштирок этиш учун керакли ҳаволага (Германия:) уланинг. Фаол тақдимотчилар суҳбат сўнгида тақдирланадилар Иштирок учун почтага аризалар юборинг.

25 декабрь куни Вашингтон шаҳрида “Янги Ўзбекистон -янги ғоялар” шиори остида “Ўзбекистон ёшлари форуми — АҚШ” тадбирлари бўлиб ўтади. Форум доирасида турли мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар, кўнгилочар дастурлар ва бошқа тадбирлар ўтказилиши  кўзда тутилган. 
Масофа ва чегара ҳеч бир ўзбекистонлик ёшни айирмайди. “Янги Ўзбекистон — янги ғоялар” шиори остида ўтадиган Ёшлар форумида ёшларни фаолликка чорлаймиз. Бу сиз учун яна бир имконият – иқтидорингизни, салоҳиятингизни намоён этиб, ғоянгиз билан Ватан равнақига ҳисса қўшинг.

Ёшлар ишлари агентлиги 
Матбуот хизмати
 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.3
t
×