Энди хорижга қарийб 7 минг долларни декларациясиз олиб чиқиб кетиш мумкин

Бу қизиқ 4167
image

Хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланди.

Эндиликда жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентигача бўлган Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси (бугунги валюта курси билан 6 800 АҚШ доллари) учун декларация тўлдириш талаб этилмайди (амалда 2 минг АҚШ доллари).

Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валюта (бугунги валюта курси билан 9 750 АҚШ доллари)ни Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг АҚШ доллари).

Қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
t
×