Хориждан ўқишини кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди (рўйхат)

Олам

image

Украина билан чегарадош 8 та ҳудуддан ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Украина билан чегарадош бўлган Россия Федерацияси (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар) ҳудудларидаги, шунингдек Қрим ва Севастополдаги олий таълим муассасаларидан ўқиши Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кўчирилиши рухсат этилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди. (илова)

Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашиши сўралган.

“Белгиланган тартибда my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган, аммо ушбу тасдиқланган рўйхатда исм шарифи келтирилмаган фуқаролар бўйича тегишли ташкилот хулосаси кутилмоқда. Натижаси юзасидан яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made