Хориждаги ўзбекистонликлар учун қанча давлатда сайлов участкаси очилиши маълум бўлди

Жамият

image

Хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси  Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 38 та давлатда 54 та (Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва БМТдаги ваколатхонасида биргаликдаги) стационар сайлов участкалари ташкил этилади.

Шунингдек, ушбу давлатларнинг 128 та шаҳрида ва дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 11 давлатда 316 та кўчма сайлов пункти тайёрланиши режа қилинган.

Таъкидланишича, дипкорпуслар маълумотлари асосида чет элдаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати шакллантирилган. Бироқ, аниқ рақам келтирилмаган.

Бундан ташқари, хориждаги 151 ўзбек диаспорал ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг