Хорижда қанча ўзбекистонлик мигрантлар ишлаётгани маълум қилинди
Жамият
−
20 Август 2020
10201Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони 2 миллиондан ошиб, 2 миллион 40 870 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 992 610 нафари расман ишга жойлашган, 1 миллион 48 260 нафари эса норасмий меҳнат муҳожири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда "Халқаро пресс-клуб" сессиясида маълум қилинди.
1 миллион 562 238 киши Россия Федерациясидаги мигрантлар бўлиб, 656 266 киши расмий, 905 972 киши норасмий мигрант мақомини олган.
Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонликлар эса 240 556 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 192 300 нафари расмий, 48 266 нафари норасмий меҳнат муҳожири саналади.
Айни вақтда Жанубий Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар эса 71 325 кишини ташкил этмоқда. Улардан 39 874 нафари расмий, 31 451 нафари норасмий мигрантлар.
Туркияда ишлаётганлар эса айни вақтда 43 178 нафарга етган. Уларнинг 9 944 нафари расмий, 33 234 нафари норасмий мигрантлар.
Бирлашган Араб Амирликларидаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари эса 120 минг кишини ташкил этмоқда.
Жами меҳнат мигрантларининг вилоятлар кесими бўйича статистикаси қуйидагича:
• Самарқанддан — 268 минг;
• Фарғонадан — 247 минг;
• Қашқадарёдан — 178 минг;
• Сурхондарёдан — 164 минг;
• Хоразмдан — 140 минг;
• Андижондан — 132 минг;
• Тошкент вилоятидан — 102 минг;
• Тошкент шаҳридан — 90 минг;
• Бухородан — 88 минг;
• Жиззахдан — 88 минг;
• Намангандан — 69 минг;
• Қорақалпоғистондан — 66 минг;
• Сирдарёдан — 57 минг;
• Навоийдан — 25 минг.
LiveБарчаси