Хоразмлик уч қизни Дубайга фоҳишалик учун сотаётган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
03 Июнь 2021
7448Хоразмлик 3 нафар қизни Бирлашган Араб Амирликларига фоҳишалик қилиш учун сотиб юбораётган шахслар ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. В.С. ва унинг Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи қариндоши, 1979 й.т. С.В. хоразмлик 1998 й.т. К.З., 1998 й.т. Ж.О. ва 2000 й.т. Р.Х.нинг ишончига кириб, уларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларга юборишни режалаштиришган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида В.С. ҳамда С.В. қизларни Урганч шаҳридан Тошкент шаҳрига автомашинада жўнатаётган вақтларида ушланган.
Аниқланишича, К.З., Ж.О. ва Р.Х. ўзининг номига “Тошкент - Дубай” йўналиши бўйича сотиб олинган авиачипта ҳамда расмийлаштирилган виза ҳаражатларини Дубай шаҳрида ишлаб, пул топганларидан сўнг тўлаб беришлари керак бўлган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида В.С. БААдаги жиноий алоқалари буюртмасига кўра, муқаддам бир нечта аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиши учун Дубай шаҳрига юборгани ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда В.С. ва С.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси