Хоразмдаги бозорда ёнғин келиб чиқди

Жамият 4296
image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан деҳқон бозорида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳодиса юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси изоҳ берди.

Маълум қилинишича, кеча, 1 май куни соат 21:39 да Гурлан туман Мустақиллик кўчаси 4-уйда жойлашган “Гурлан деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида қурилган фуқаро Ж.О.га тегишли дўконнинг тахминан 35 метр квадрат майдонида бинонинг том ва ички қисми ҳамда фуқаро М.И.га тегишли дўконнинг 40 метр квадрат майдонида бинонинг том ва ички қисми ёниб зарарланган. 

Ёнғиндан ҳудуддаги бошқа дўконларнинг 500 метр квадрат қисмидаги майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Хабарга кўра, ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Бу ҳақда қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 3
t
×