Хоразмдаги ҳибсхонада маҳбусларга истеъмолга яроқсиз сув бериляптими? Сўз омбудсманга
Жамият
−
18 Май 2022
5271Хоразмдаги ҳибсхонада маҳбусларга 8 соат давомида электр энергиясидан фойдаланиш тақиқлангани ва бу вақтда улар қайнатилмаган сув ичишга мажбур бўлаётгани аниқланди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллоёровга Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслардан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда маҳбусларга берилаётган ичимлик сувининг истеъмолга яроқсизлиги айтилган.
Унга кўра, жорий йилнинг 12 май куни минтақавий вакил вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими билан биргаликда мурожаатни жойига чиқиб ўрганган.
Аниқланишича, 11-сон тергов ҳибсхонаси камераларида соат 22:00 дан эрталабки 6:00 га қадар электр энергиясидан фойдаланиш тақиқланган. Мана шу вақтларда муассасада сақланаётган маҳбусларнинг сув ичишга эҳтиёжи бўлганда қайнатилмаган сув ичишга мажбур бўлган.
Ўрганиш жараёнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими томонидан сувнинг сифати текширилиб, маҳбусларга сувни фақат қайнатилган ҳолатда истеъмол қилиниши тавсия этилган.
Мониторинг жараёнида ҳар бир камерада сувни қайнатиш жиҳозлари мавжуд эканлиги аниқланди ва маҳбусларга соат 22:00 га қадар керакли миқдорда қайнатилган сувни захиралаши кераклиги тушунтирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь