Хоразмда яроқсиз алкоголь сотаётганлар ушланди

Жамият

image

Хоразм вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Р. “QARATAW” ёзувли 0.45 литр сиғимли 2400 шиша алкогол маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда фуқарога 34 млн сўмга ҳисоблаб, жами 3 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
 
Шунингдек, экспертиза хулосасида, ушбу алкоголь маҳсулоти истеъмолга яроқсизлиги, давлат стандарти ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги талабларига жавоб бермаслиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг