Хоразмда ўзбек-хитой вакцинасини олган аёлнинг кўзи кўрмай қолгани айтилмоқда (видео)  

Local

image

Бугун, 28 август куни ижтимоий тармоқларда Хоразмда вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда айтилишича, ўзбек-хитой вакцинасини олган аёлнинг кўзи кўрмай, ҳушидан кетиб, тоби қочган.

Ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, вазирлик ушбу вазиятни назоратга олган. Беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган. 

Ҳозирда ишчи гуруҳ таркибига мамлакатнинг тажрибали инфекционист, реанематолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилган.

Вазирлик хабарига кўра, мамлакатда қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта жиддий салбий таъсир кузатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача Ўзбекистонда жами 13 751 939 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар сони 1 670 949  нафарга етган.


Tags

Rate Count

2638

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends